
Янги зеландиялик бир аёл Нидерландиянинг Утрехт шаҳридаги жоме масжидига келиб, ватанидаги теракт туфайли мусулмонлардан кечирим сўради. Бу ҳақда “Анадолу” агентлигига таяниб "Азон" нашри хабар бермоқда.
Икки фарзанди билан келган аёл террор ҳодисаси туфайли қайғуда эканини айтди.
“Бутун янги зеландияликлар номидан Крайтсчёрчда юз берган ҳодиса учун барчангиздан узр сўрагани келдим. Сизларга гулларни ва узрларим битилган номани тақдим этмоқчиман”, – деди аёл йиғлаган ҳолда.
Масжид имоми Сулаймон Жошқун янги зеландиялик аёлнинг бу ишидан хурсанд бўлишганини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар