
Фото: «Dosug.md»
ИШИД террорчилари Суриядаги Дейр-эз-Зор вилоятидаги аёллар ва болаларни сўнгги таянч учун жангга юборди. Бу ҳақда Al-Masdar News'га таяниб "Дарё" хабар қилмоқда.
Жиҳодчилар юзга яқин аёл ва болаларни пана қилиб, Боғуздаги Сурия Демократик кучларига ҳужум қилди. Айрим хабарларга кўра, СДК 18 март, душанба куни бир неча жангчиларни йўқотгандан кейин таслим бўлди. Жангчиларнинг сўзларига кўра, улар аёллар томонидан ҳужумга учраган. Манбага кўра, бундан олдин ИШИД ҳарбий ҳаракатларида аёллар ва болалар қатнашмаган.
«Сурия демократик кучлари» Боғуз яқинидаги ИШИД қолдиқларига ҳужум қилмоқда. СДК матбуот марказининг бошлиғи Мустафо Бали жиҳодчиларнинг оммавий равишда таслим бўлаётганини маълум қилди: бир кун ичида уч минг террорчи қурол ташлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар