date
views 4 500

Роналду Мадридда соч кўчириб ўтказиш марказини очди (фото)

Роналду Мадридда соч кўчириб ўтказиш марказини очди (фото)
"Ювентус"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадридда соч кўчириб ўтказиш марказини очди.
"Имиж мен учун жуда муҳим. Шу сабабли бошқа инсонларга нафақат сочи, балки ўзига бўлган ишончни қайтармоқчиман. Ҳеч қачон бундай процедурадан ўтмаганман, аммо керак бўлса шундай қиламан. Бироқ ҳозир барча сочларим ўзимники" - дейди Роналду.

Олдинроқ, форварднинг севгилиси Жоржина Родригес ушбу марказнинг раҳбари бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Унда 150 нафар мутахассис ишлайди. Бу марказда бир кун ичида 18 кишига соч кўчириб ўтказиш мумкин. Роналду очадиган клиникада энг арзон хизмат 4 минг еврони ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роналду Мадридда соч кўчириб ўтказиш марказини очди (фото)