11:20 / 27.03.2019
3 605

АҚШ қитъалараро ракетани уриб туширди (видео)

АҚШ қитъалараро ракетани уриб туширди (видео)
25 март куни Калифорния қирғоқларида АҚШ Ракетага қарши мудофаа бўлими ҳарбийлари ракета урувчини ишга солиб, Маршалл оролларидан АҚШ томон учган қитъалараро баллистик ракетага Тинч океани устида зарба берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Хабарда айтилишича, шу йўл билан ҳарбий машқ амалга оширилган.

АҚШнинг Ванденберг Ҳарбий ҳаво кучлари базасидан бир неча сония фарқ билан иккита ракета урувчи учирилган. Улардан бири ракетага зарба берган, иккинчиси эса унинг йирик қолдиғини йўқ қилган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги бундай ҳарбий машқларни мунтазам равишда ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ қитъалараро ракетани уриб туширди (видео)