
Фото: «Вести.ru»
Британиялик Жейми Эббот Италиядаги вилласини сотиш бўйича уринишлари иш бермагач, уни лотереяда ўйнашга қарор қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.
Уч қаватли уй Италиянинг Абруссо ҳудудидаги Карапэлле-Калвизиода, Гран-Сассо миллий боғи ёнида жойлашган. Данғиллама уй эскича услубда безатилган. Унда учта ётоқхона, иккита ваннахона ва ҳовлисида терраса бор.
Уйнинг бозор нархи 250 минг евро, аммо уни 59 евролик лотерея харид қилиб ютиб олиш ҳам мумкин. Ютиб олган шахсга уйдан ташқари Европанинг исталган бурчагидан келиш учун самолёт харажатлари ҳам тўланади. Барча нотариал харажатларни Жейми Эббот ўз бўйнига олган.
Иккинчи ғолиб 11 770 евро олади, яна беш кишига бир сават озиқ-овқат ва Абруссо виноси берилади.
Британиялик умумий ҳисобда олти мингта билет чиқарган. Уларнинг барчаси сотилиб кетган. Ғолиб октябрь ойи охирида аниқланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар