
29 март куни «Толибон» ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқий қисмидаги округни эгаллаб олишди. Бу ҳақда Ariana News телеканалига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тожикистон билан чегарадош бўлган Бадахшон вилоятидаги Арганж-Хва округи эгаллаб олинган.
Таъкидланишича, 20 соат давом этган тўқнашувлар оқибатида афғон хавфсизлик кучларининг 14 нафар ходими ҳалок бўлган.
Толиблар афғон хавфсизлик кучлари қуролларининг бир қисмини эгаллаб олишди, бу уларнинг мажбурий тарзда чекинишидан кейин рўй берди, дейилади хабарда.
Бундан олдин, ОАВ АҚШ ва толиблар Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишига келишиб олишгани ҳақида хабар берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар