Рамзан Қодиров "Ислом қаҳрамони" унвони ва "Қуддус юлдузи" орденига сазовор бўлди

Рамзан Қодиров "Ислом қаҳрамони" унвони ва "Қуддус юлдузи" орденига сазовор бўлди
Жаҳон ислом лигаси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни "Ислом қаҳрамони" унвони билан тақдирлади, у шунингдек, Фаластиннинг олий мукофоти - "Қуддус юлдузи" ордени кавалерига айланди. Бу ҳақда Чеченистон президенти матбуот хизматига таяниб Kun.uz хабар берди.

"Жаҳон ислом лигаси бош котиби Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса симпозиум делегатларининг Қодировга "Ислом қаҳрамони" унвонини бериш қарорини ўқиб эшиттирди. Шунингдек Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг қарори билан Чеченистон президенти ушбу давлатнинг олий мукофотларидан бири "Қуддус юлдузи" ордени билан мукофотланди", дейилади хабарда.

28-30 март кунлари Москва ва Грознийда "Ислом – яхшилик ва тинчлик элчиси" мавзуида халқаро диний форум ўтказилди. Унда дунёнинг 43 давлатидан вакиллар иштирок этди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар