Фуқаро АҚШ тарихида катталиги бўйича учинчи ўринда бўлган жекпот ютиб олди

  • 30 март 2019, 21:50
  • 853
  • Дунё
  • Фуқаро АҚШ тарихида катталиги бўйича учинчи ўринда бўлган жекпот ютиб олди
    Фото: Depositphotos
    27 март кунги ўйин натижаларига кўра, Висконсин штатидаги Нью-Берлин шаҳрида сотилган лотерея билетидан АҚШ тарихида катталиги жиҳатидан учинчи ўринда бўлган ютуқ чиқди, деб ёзади Дарё.

    Ғолибга 768,4 миллион доллар миқдорида ютуқ олиб келган омадли рақамлар 16, 20, 37, 44, 62 ва Powerball 12 бўлган. Билетлар савдоси яхши бўлганлиги учун 750 миллион долларлик бош ютуқ миқдори ўйиндан аввал 768,4 миллион долларга кўтарилган.

    Агар ютуқ эгаси совринни биттада олиб кетишни хоҳласа, солиқлар тўлангандан сўнг 477 миллион доллар олиши мумкин.

    Бу Висконсин лотерея тарихида йирик жекпот ҳисобланади. Ютуқли билет сотган ритейлер ҳали аниқланмаган. Аммо хабарда айтилишича, унга 100 минг доллар миқдорида пул тўланиши мумкин.

    Powerball ўйини 44 та штатда, шунингдек, Вашингтон, Колумбия, Пуэрто-Рико ҳамда Американинг Виржиния оролларида ўйналади.

    » » Фуқаро АҚШ тарихида катталиги бўйича учинчи ўринда бўлган жекпот ютиб олди