11:31 / 01.04.2019
3 283

Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда етакчилик қиляпти

Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда етакчилик қиляпти
Шоумен Владимир Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда 40,09% овозлар қайта ишлангандан кейин етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» Украина МСКга асосан хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Зеленский сайловчиларнинг 30,22% овозини тўплаган.
Қайд этилишича, иккинчи ўринни Украина етакчиси Пётр Порошенко 16,65 фоиз овоз билан эгаллаб турибди.

Шу билан бирга, етакчилар учлигига «Батькившчина» партияси раҳбари Юлия Тимошенко 13,13% овоз билан якун ясаб берган.
Хабарларга кўра, Украинанинг деярли 11 миллион фуқароси мамлакат президентлиги учун сайловларда овоз беришда қатнашмаган.
ТАСС маълумотларига кўра, ҳаммаси бўлиб тахминан 18,8 млн украиналик сайлов бюллетенларини олган.

Таъкидланишича, Украинанинг 1 миллиондан 3 миллионгача бўлган фуқаролари мамлакат ички қонунчилиги ўзига хос хусусиятлари туфайли овоз бера олишмаган.

Бундан олдин, Зеленский ва Порошенко иккинчи турга ўтишгани хабар қилинганди.
Украина Марказий Сайлов комиссияси овоз бериш якунларини 10 апрелга қадар эълон қилади. Иккинчи тур 21 апрель кунига белгиланган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украина президентлиги учун сайловларда етакчилик қиляпти