Голливуд юлдузи Анжелина Жоли БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош ассамблеясида нутқ сўзлади.
“Die Welt” нашрининг ёзишича, актриса ўз нутқида АҚШ президенти Дональд Трампнинг тутумидан унчалик ҳам рози эмаслигини билдирган.
Яъни актриса, ўз мамлакатининг БМТ билан боғлиқ келажагига катта умид билдиришини айтиб ўтган. Бу сўзларни журналистлар Трампнинг БМТни моддий қўллаб-қувватлашни камайтирганига актрисанинг ўзига хос муносабати, дея баҳолашмоқда.
«Аёллар ва қизлар ҳали ҳам бутун дунёдаги урушларнинг асосий жабрдийдалари бўлиб туришибди. Дунё бўйлаб зўравонлик қурбони бўлган ва қочоққа айланган аҳолининг тенг ярмини нозик ҳилқат вакиллари ташкил этади», — дея алоҳида эътироф этган ўз нутқида Голливуд собиқ юлдузи.
Эслатма ўрнида: Анжелина Жоли 20 йилдан ортиқ вақт давомида БМТ сафида кўнгилли бўлиб ишлаб келмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди