date
views 3 264

Facebook Янги Зеландиядаги масжид терактига оид 1,5 млн. та видеоларни ўчирди

Facebook Янги Зеландиядаги масжид терактига оид 1,5 млн. та видеоларни ўчирди
Facebook Янги Зеландиядаги масжидга бўлган ҳужумдан сўнг 24 соат давомида ижтимоий тармоқда 1,5 млн. видео ўчирилганлиги тўғрисида хабар берди.

Facebookнинг твиттердаги расмий саҳифасида таъкидланишича ушбу видео ўчирилганидан сўнг 1,2 млн. маротаба ижтимоий тармоққа теракт видеосини қайта юклашга бўлган уринишлар таъқиқлаб қўйилган.

Шунингдек, Facebookнинг Янги Зеландиядаги раҳбари ижтимоий тармоқдаги видеони ҳужумдан қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳурмат сифатида олиб ташланганини таъкидлади.
Янги Зеландиядаги масжидга бўлган ҳужум оқибатида 50 га яқин киши ҳалок бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Facebook Янги Зеландиядаги масжид терактига оид 1,5 млн. та видеоларни ўчирди