Англияда бир она ўлимидан сўнг қизига кўнгилийдирар ҳадя қолдирди, деб хабар қилди Даракчи нашри.
Эмманинг онаси оила аъзолари учун вафотидан сўнг очилиши керак бўлган мактублар қолдиради. Аммо у қизига ёзишга улгурмайди, унга совға сифатида туфли қолдиради.
Англиянинг Лестерширида истиқомат қиладиган Эмма Летт турмушга чиқишга тайёргарлик кўрар эди. Бироқ бир ойдан сўнг машъум хабар барчани тонг қолдиради. Унинг онаси ўпкасида саратон аниқланади. Шифокорлар унинг озгина умри қолганини билдиришади. Шундан сўнг аёл барча оила аъзоларига хайрлашув мактубини битишга киришади. Аммо Эммага ёзишга улгурмайди. Шунда аёл қизининг тўйига атаб туфли сотиб олади.
Орадан вақт ўтиб (онанинг вафотидан сўнг) тўй куни етиб келади. Онасининг совғасини кийиб ўлчаб кўриш учун туфлиларни қўлига олган Эмма кўз ёшларини тийиб туролмайди. Маълум бўлишича, туфлининг тагига қуйидаги дил сўзлари битилганди:
“Қизалоғим, тўй кунингга сенга совға қилишга аҳд қилгандим. Ушбу тўй туфлилари – менинг ҳадям. Умид қиламанки, ушбу кун сен учун мўъжизакор бўлади.
Сени жонидан ортиқ кўриб қучиб қолувчи онанг”. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”