09:47 / 03.04.2019
3 097

Нурсултон Назарбоев: "Давлатдан ёрдам кутиш керак эмас, ишлаш керак" (фото)

Нурсултон Назарбоев: "Давлатдан ёрдам кутиш керак эмас, ишлаш керак" (фото)
Қозоғистоннинг Биринчи президенти Нурсултон Назарбоев кўп фарзандли оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Назарбоев ўзининг она қишлоғи – Олмаота вилоятининг Шамалған қишлоғи аҳолиси билан учрашувда болалар ҳақида қайғуриш ҳар бир кишининг бурчи эканини айтиб ўтган. Биринчи президент билан учрашувга 3 мингдан зиёдроқ одам келган.

“Жорий йилдан минимал иш ҳақини 1,5 баробарга оширдик ва бир миллион 300 минг кишига ёрдам кўрсатилмоқда. Буларнинг барчаси қилинмоқда. Шу сабабли давлатдан кутиш керак эмас, ишлаш керак. Қайси қозоқ фарзандли бўлиб, уни қўшнисига вояга етказиш учун беради? Эркакда ғурур бўлиши лозим: фарзандли бўлдингми, уни ўзинг вояга етказиб, оёққа турғизишинг лозим. Бутун дунёда шундай. Бизда баъзилар шундай дейди: “Мен Қорақалпоғистондан 10 болам билан келдим. Уларни вояга етказинг”. Бу ярамайди. Биз халқни иш билан таъминлашимиз лозим, фарзандларни ўстириш эса барчанинг бурчи бўлиши керак. Бизнинг аждодлар шундай ўстиришган, биз ҳам шундай ўстирганмиз. Мен Қозоғистонга келиб, ҳеч нарса қилмай, “Бизга пенсия беринг” деяётганларини эшитдим. Буларнинг барчаси нотўғри, уларга буни тушунтириш лозим”, деб айтган Назарбоев.

Фото: akorda.kz
Қозоғистоннинг Биринчи президенти ишсизлик нимадан келиб чиқишини ҳам тушунтириб ўтган.

“Сиз қишлоқ одамларисиз ва қишлоқларни ривожлантиришга кўп дастурлар йўналтирилганини кўрмоқдасиз. Ишлашни истовчилар учун имтиёзли кредитлар берилади. Ишсизлар ва касби йўқлар ишга жойланади. Ҳозир муаммо ишсизликда эмас, касбга эга эмасликда. Касби бор одам, ҳар қандай жойда иш топа олади”, деб таъкидлаб ўтган Назарбоев.

“Фақатгина ишлаш ва ўз турмуш тарзини яхшилаш лозим. Ёшлар ўқиши ва таълим олиши лозим. Ўшандагина улар ўз оилаларини таъминлай оладилар ва ўзлари учун фойдали ишларни қила оладилар”, деб фикрларига якун ясаган Назарбоев.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоев: "Давлатдан ёрдам кутиш керак эмас, ишлаш керак" (фото)