date
views 3 621

Иванка Трамп Африкага аёлларга ёрдам бериш учун боради

Иванка Трамп Африкага аёлларга ёрдам бериш учун боради
Фото: «РИА Новости»
АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп апрель ойида «Ривожланиш ва фаровонлик йўлида аёлларнинг глобал ташаббуси» доирасида Африка мамлакатлари бўйлаб сафар қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Хабарда айтилишича, Иванка Трамп тўрт кун давомида Эфиопия ва Кот-д’Ивуарга ташриф буюриб, у ердаги тадбиркор аёллар, шунингдек, сиёсат ва жамоат абоблари билан учрашади.

Иванка Трампга АҚШ Халқаро тарққиёт агентилиги директори Марк Грин, Чет эл хусусий инвестициялари корпорациясининг раиси (OPIC) вазифасини бажарувчи Дэвид Бойжиэн ва Жаҳон банки раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Кристалина Георгиева ҳамроҳлик қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иванка Трамп Африкага аёлларга ёрдам бериш учун боради