Қозоғистон президентининг Москвадаги кортежи акс этган видео пайдо бўлди (видео)

  • 05 апрель 2019, 09:50
  • 948
  • Дунё
  • Қозоғистон президентининг Москвадаги кортежи акс этган видео пайдо бўлди (видео)
    Фото: «Nur.kz»
    Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Москва кўчаларида кетаётган кортежи тасвирланган видео тарқалди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

    Видео 3 апрель куни Москванинг марказий кўчаларидан бирида тасвирга олинган.
    Қора тонировка қилинган президент автомобили мотоцикллар бошчилигида ҳаракатланган.

    Дастлаб москваликлар машина кимга тегишли эканига қизиққан. Автомобилда Қозоғистон байроғини кўргач, «Қозоғистон, Қозоғистон! Қозоқлар келди!» дея бақиришган.

    Ижтимоий тармоқлардаги шарҳлардан бирида видео ролик томошабинларнинг кайфиятини кўтаргани ёзилган.

    Протоколга кўра, хорижий президентларнинг хизмат ташрифи пайтида 5 нафар мотоцикл ҳамроҳлик қилиши керак. Лекин Тўқаевнинг кортежига 9 та мотоцикл йўлбошчилик қилган.

    » » Қозоғистон президентининг Москвадаги кортежи акс этган видео пайдо бўлди (видео)