15:40 / 05.04.2019
6 045

Наполеоннинг севги мактублари 500 минг еврога сотилди (фото)

Наполеоннинг севги мактублари 500 минг еврога сотилди (фото)
Айтишларича муҳаббатни на сотиб ва на сотиб олиб бўлади. Аммо айтиш мумкинки, «Drouot» аукцион уйи бунинг тескарисини исботлади — болға зарби ортидан Наполеоннинг рафиқаси Жозефинага ёзган учта севги мактуби умумий ҳисобда 500 минг евродан ошиққа сотилди.

Харидор кимлиги номаълум қолмоқда. Drouot томонидан хабар қилинишича, харид шартномаси «Муҳаббат мавжуд», деган сўзлар билан бошланади.

Мактубларга турли нархлар белгиланган. Энг қиммат ва арзон хат ўртасидаги нарх 98 минг евродан иборат. Умумий нарх эса 513 500 евро бўлган.

Наполеон бўлажак рафиқасини 1795 йилда учратган эди. Севишганларнинг илк учрашуви Жозефинанинг дугонаси Тереза Тальеннинг салонида рўй берган. Бонапарт Жозефинадан олти ёш кичик эди ва ўша вақтдаёқ артилерия генерали бўлган.

Улар келаси йили турмуш қуришган. Наполеон рафиқасининг биринчи никоҳидан бўлган икки боласини ўз фарзандлигига олган. Тўй куни эса Жозефинага «Бу муҳаббат», деб ёзилган медальон совға қилди.

Наполеон сафарлар вақтида ҳиссиётларга бой хатлар ёзишни ёқтирарди ва ҳатто рафиқасининг хиёнатларини ҳам кечирган. Жозефина эса аксинча, анча совуққон аёл бўлган. У муҳаббатга ишонмас ва никоҳ фақат ҳисоб-китоб асосида бўлиши керак, деган фикрда собит турган.

Ким билади дейсиз, балки у ҳақ бўлгандир. Ҳар ҳолда уларнинг муҳаббати тимсолига нарх белгиланди-ку...

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Наполеоннинг севги мактублари 500 минг еврога сотилди (фото)