date
views 3 836

Беморнинг кўзида тирик асалари борлиги аниқланди

Беморнинг кўзида тирик асалари борлиги аниқланди
Беморнинг кўзида тирик асалари борлиги аниқланди, дея маълум қилди Даракчи нашри.
Тайвань оролида шифокорлар беморнинг кўз чаноғидан тўртта тирик асаларини олиб ташлашди.

“Биз марҳум қариндошимизнинг қабрини тартибга келтираётгандик. Мен чўккалаб, ўтларни юлаётгандим. Кейин юзимга шамол урди ва кўзимга нимадир кириб кетди, – дейди бемор қиз. – Кўзимни сув билан ювиб ташладим, аммо кечга бориб кўзим ачишиб, ёш оқаверди”.

Шундан сўнг қиз шифокорларга кўринади. Улар қизнинг кўзидан тўртта тирик асаларини топишади ва ҳашаротларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беморнинг кўзида тирик асалари борлиги аниқланди