
Шотландиянинг Глазго шаҳри фуқароси 18 ёшли аёл ўзининг ҳомиладорлигини туғишига 45 дақиқа қолганди билди, дея маълум қилмоқда Даракчи нашри.
18 ёшли Эммалуиз Леггэйт тўнғич фарзандини дунёга келтиргач, ҳомиладорликка қарши хапдориларни ичиб юрар ва иккинчи фарзандни дунёга келтиришни режалаштирмаганди. Аммо бир куни эрталаб бирдан қорни катталашади. Ваҳоланки, бир кун аввал қорни теп-текис эди. Шундан сўнг у шифокорларга мурожаат этади. Ҳомиладор эканлигини билганидан сўнг 45 дақиқа ўтиб, иккинчи боласини дунёга келтиради. Чақалоқ соғ-саломат туғилади ва қизалоққа Сиара деб исм қўйилади.
Маълум бўлишича, ҳомила онанинг бел соҳасида бўлган экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг