
Норвегияда дорбоз 900 метр баландликдан йиқилиб тушди, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри.
Кьёраг платосидаги қоялар ўртасига арқон тортилади ва дорбоз Эспен Хатлеског (Espen Hatleskog) канат бўйлаб 900 метр баландликда юра бошлайди. Шу он дорбоз мувозанатини йўқотади ва пастга қулайди. Унинг бахтига хавфсизлик троси уни ушлаб қолади. Дорбоз жарлик узра осилиб қолади ва кейин юқорига кўтарилиб, яна томошасини давом эттиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар