00:20 / 12.04.2019
3 533

«Қуръонни ёдлаш ҳаёт фалсафасини тушунишимга ёрдам бермоқда»

«Қуръонни ёдлаш ҳаёт фалсафасини тушунишимга ёрдам бермоқда»
22 ёшли покистонлик кўриш қобилияти заиф бўлган ҳофизи Қуръон Муҳаммад Шероз IQNA мухбири билан Қуръони карим ва кундалик ҳаёт ҳақида суҳбатлашди.

Ҳофиз бу йил Эронда кўзи ожизлар учун тўртинчи марта ўтказилаётган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун илк марта Теҳронга келган. Мухбирнинг саволларига жавоб берган Муҳаммад Шероз жумладан шундай деган: “Мен 2005 йилда Қуръони каримни ёд олишни бошладим ва икки йилда уни тўлиқ ёд олдим. 2018 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашдим. Покистонда кўзи ожизларни Қуръон ўрганишлари учун шароитлар яратилган. Айниқа Қуветта ва Карачида брайл усулида сабоқ берувчи курслар фаолият олиб боради. Бугун кўп кишилар Аллоҳ каломини ўрганишга қизиқмоқда. Агар билсангиз, Қуръони карим билан ҳамҳол бўлиш ҳаётимга хайр ва баракалар келтирмоқда. Хусусан, бу Китоб менга дунё ҳаётининг ҳақиқий фалсафасини тушунишимга катта ёрдам бермоқда”.
Islom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қуръонни ёдлаш ҳаёт фалсафасини тушунишимга ёрдам бермоқда»