06:35 / 13.04.2019
2 639

Литвада мамлакат учун рекорд бўлган 200 кг ош дамланади

Литвада мамлакат учун рекорд бўлган 200 кг ош дамланади
Фото: Facebook / «Ош — кўтарма бош»
Литванинг Каунас шаҳрида 14 апрель куни мамлакат учун рекорд даражадаги — 200 килограммдан зиёдроқ ош дамланади. Бу ҳақда Facebook’даги «Ош — кўтарма бош» гуруҳига литвалик фойдаланувчи (ва ошпаз) Дариус Лилеикис ёзиб қолдирди.

«Литва учун ош рекорди бўлади. Тўғри, Ўзбекистон учун бу кам — 200 дан ортиқроқ. Мен бундан ҳам кўпроғини пиширган бўлардим. Аммо Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг нархи менга тўғри келмади. Улар 1000 литрли чўян қозон учун 21 500 евро сўради, буни мен уятли нарх деб ҳисоблайман. Аммо ўзбек ҳамкасбларим билан бирга 14 апрель куни Каунасдаги ярмаркада Литва, Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари остида мамнуният билан ош дамлашимдан фахрланаман. Ва бу Литва учун рекорд бўлади», — деб ёзди Дариус Лилеикис.

Фото: Facebook / «Ош — кўтарма бош»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литвада мамлакат учун рекорд бўлган 200 кг ош дамланади