11:43 / 14.04.2019
3 541

Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкинлиги маълум қилинди
Икки йил аввал 450 млн долларга сотилган, машҳур рассом Леонардо да Винчининг “Дунё ҳалоскори” сурати қалбаки бўлиши мумкин. Бу ҳақда New York Post нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.
Агар бу рост бўлса, унда суратнинг ҳақиқий нархи бор-йўғи 1200 долларни ташкил қилади.

Бу ҳақда санъатшунос Бен Льюис маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Лондондаги миллий галерея сурат савдоси иштирокчиларидан мутахассислар гуруҳининг сурат нусха бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосасини яширган. Суратни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон харид қилган.

Льюис баҳоловчиларнинг сурат бўйича фикрлари турлича бўлганини тасдиқлаган.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари Бадиий санъат музейи ходимлари суратни топа олишмаётгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, сурат Луврнинг Абу-Даби филиалидан изсиз йўқолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкинлиги маълум қилинди