Трампга бир миллиард доллар керак

  • 15 апрель 2019, 15:40
  • 790
  • Дунё
  • Трампга бир миллиард доллар керак
    Фото: «РИА Новости»
    Дональд Трампнинг сайлов кампанияси жамғармаси пуллари 2019 йилнинг апрелига келиб 40,8 миллион долларга етди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлигига таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

    Президент тарафдорлари маълумотига кўра, яна 45,8 миллион долларлик ёрдам пулини Республикачилар партиясининг миллий қўмитаси ажратишга шай. Демак, амалдаги президент, Демократлар партияси илгари сураётган барча бўлажак номзодларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам, энг кўп маблағни тўплашга улгурди.

    Масалан, демократлар орасида Берни Сандерс энг кўп пул (18,2 млн. доллар) йиғди. Ундан ортда қолаётган Камала Харриснинг эса «бор-йўғи» 12 миллион пули бор.

    Трампнинг бўлғуси сайлов кампаниясига АҚШнинг турли нуқталаридан пул келиб тушяпти. Хайрия пули ўртача 34 доллардан тушмоқда. Бироқ Трамп учун пулини аямаётган калифорниялик тадбиркорлар ҳам кўп.

    Умуман олганда, сайловгача Трамп 1 миллиард атрофида пул йиғишга умид қилмоқда — бу бир пайтлар Барак Обама ёки Кичик Жорж Буш сайлов кампанияси учун тўплаган маблағдан анчагина салмоқли.

    » » Трампга бир миллиард доллар керак