11:39 / 17.04.2019
4 740

Ҳиндистонда 5 ёшли бола қудуқ ичида 9 соат қолиб кетди (видео)

Ҳиндистонда 5 ёшли бола қудуқ ичида 9 соат қолиб кетди (видео)
Фото: «Вести.ru»
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида беш ёшли бола дарахтдан мева узаётиб, 30 метр чуқурликдаги тор қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилади.

Боланинг дўстлари содир бўлган воқеа ҳақида унинг ота-онасига хабар қилган, улар эса фавқулодда ҳолат хизматчиларини чақирган. Тиббиёт ходимлари қудуқ ичига кислород юборишни амаллади, қутқарувчилар эса ер остига видеокамера туширди. Омон қолган бола қутқарувчиларни эшитди ва кўрсатмаларига амал қилди. Улар қудуққа арқон ташлади ва арқонни боланинг оёғига илдириб, уни қудуқ ичидан чиқариб олишга эришди. Операция икки соат давом этди.

Умуман олганда, болакай тахминан тўққиз соат давомида ер остида қолди. Қудуқ ичига йиқилаётган пайтида у жароҳатлардан қочишга муваффақ бўлди. «Боланинг соғлиғи яхши, у кун давомида бизнинг қарамоғимизда бўлади, кейин уни уйига юборамиз»,— деди шаҳар бош шифокори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 5 ёшли бола қудуқ ичида 9 соат қолиб кетди (видео)