19:58 / 17.04.2019
4 565

Даниялик радикал сиёсатчи Қуръонга яна ҳурматсизлик қилди

Даниялик радикал сиёсатчи Қуръонга яна ҳурматсизлик қилди
Дания пойтахти Копенгагенда радикал сиёсатчи Расмус Палудан Қуръони Каримни осмонга ирғитгандан кейин келиб чиққан тўполон туфайли полиция 23 кишини ушлаган. Бу ҳақда “Azon.uz” хабар бермоқда.

Stram Kurs партияси етакчиси Расмус Палудан мусулмонлар зич яшайдиган Ноэрребро мавзесига келиб, Қуръони Каримни осмонга ирғитган, шундан кейини муқаддас китобни оёғи билан эзган.

Мамлакат бош вазири Ларс Лёкке Расмуссен Палуданнинг ҳаракатини “маъносиз провокация” деб атаб, уни халқ орасида фитна тарқатишга уринишда айблади.

Расмус Палудан 22 март куни Дания парламенти олдида ўқилган жума намозига эътироз билдириб, Қуръони Каримни ёққан эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Даниялик радикал сиёсатчи Қуръонга яна ҳурматсизлик қилди