09:21 / 19.04.2019
7 383

Қозоғистондаги соҳилга илонлар ҳужум қилмоқда (видео)

Қозоғистондаги соҳилга илонлар ҳужум қилмоқда (видео)
Фото: Sputnik
Кунлар исий бошлаши билан Қозоғистоннинг Актау (Оқ тоғ) соҳилига илонлар ҳужум қила бошлади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, илонлар соҳилда кунлар исий бошлагандан сўнг кўпайган. Уларнинг одатдагидан кўп сонли эканлиги маҳаллий аҳолини қўрқувга солмоқда. Илонлар соҳилдаги турли жойларда кўриниш бериб, дам олувчиларга халақит бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда кўпчилик дам олиш ва сайр қилиш жойларига бормасликни афзал кўрмоқда.

Мутахассислар Актаудаги илонлар заҳарлими деган саволга жавоб берди. Улар, судралиб юрувчилар синфига мансуб бу жонзотлар инсон ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай хавф туғдирмаслигига ишонтирмоқда. Сув илони инсон учун хавфсиз ва заҳарли эмас.

Шунингдек, мутахассислар таъкидига кўра, судралиб юрувчиларнинг кўпайиш мавсуми бошланган, шунинг учун улар тухум қўйиш учун қирғоққа чиққан.
Қозоғистоннинг Актау шаҳри Каспий денгизи соҳилида жойлашган.
[media=https://youtu.be/G6DbB3sOZE4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги соҳилга илонлар ҳужум қилмоқда (видео)