Фото: depositphotos.com
Рамзан Қодиров Порошенко «Олимпийский»даги дебатларда унинг номини тилга олганидан норози бўлди, дея хабар беради «Daryo.uz».
Қодиров Порошенконинг Зеленский билан ўтказган дебатлари чоғида унинг номини тилга олганидан ғазабдалигини изҳор қилди.
«Агар Зеленский ўзининг ноҳақлигини тан олган бўлса савол ёпиқ. Сиз россияликларга Россияни севишингиз ҳақида қасамёдлар қилганингиздан кейин ҳам ёлғон-яшиқ сўзлар тарқатяпсизку», — дейди Қодиров.
Чеченистон Республикаси раҳбарининг сўзларига кўра, Порошенко 2014 йилда президентликка киришишдан олдин Қодиров билан шахсий учрашув чоғида Россияга муҳаббати ва садоқати ҳақида қасам ичган».
Бундан ташқари Қодиров Порошенкога шахсий ҳақоратлар учун жавоб бериши билан таҳдид қилди.
«Мен яна бир бор айтаман, ким бўлишидан қатъи назар шахсиятга тегиб ҳақоратлагани учун тегишли равишда жавоб беради. Мен Владимир Путин ва Рамзан Қодировнинг номини тилга олишдан олдин юз марта ўйлаб кўришни маслаҳат бераман. Сиз бу исмларни тилга олишга нолойиқсиз», — дея сўзларига хотима ясади Қодиров.
Шу билан бирга Қодиров жавоб бериш деганда айнан нимани назарда тутганига аниқлик киритмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади