18:38 / 21.04.2019
2 627

Шри-Ланкада теракт ташкилотчилигида гумонланувчиларни қўлга олиш бошланди

Шри-Ланкада теракт ташкилотчилигида гумонланувчиларни қўлга олиш бошланди
Якшанба куни Шри-Ланкадаги шаҳарларда содир этилган терактлар тўлқини радикал кучлар ташкилоти - National Thowheeth Jama'ath (NTJ) томонидан ташкиллаштирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда хориж матбуотига асосланган ҳолда Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 10 кун муқаддам Шри-Ланка полицияси бошлиғи Пуджут Жайасундарага террорчи-худкушлар черковларга ҳужум қилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Бу ҳақдаги маълумот номи ошкор этилмаган «хориж разведка хизмати» томонидан келиб тушган. Қайд этилишича, портлашларнинг камида иккитаси худкуш томонидан содир этилган.

NTJ - Шри-Ланкада фаолият юритувчи радикал гуруҳ бўлиб, бу гуруҳ аъзолари ўтган йили мамлакатдаги будда ҳайкалларни вайрон қилганди. Шундан кейин ушбу гуруҳ фаолияти сустлашганди.

Мамлакат ҳукумати қуруқликдаги армия қўмондонлиги, шунингдек, ҳарбий-ҳаво кучлари ва флот қўмондонлиги иштирокида шошилинч йиғилиш ўтказган.

Straits Times хабарига кўра, ҳукумат теракт ташкилотчиларини аниқлаган.

«Айни вақтда текширув ишларига полиция ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилган. Бу терактлар ортида турган барча шахсларни имкон қадар тезроқ жавобгарликка тортиш учун иш олиб бормоқдамиз. Уларнинг шахси аниқланган», деган Шри-Ланка Мудофаа вазири Руван Вийеварден.

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шаҳарларда рейдлар ўтказмоқда. Охирги маълумотларга кўра, терактга алоқадорликда гумон қилинган 7 киши қўлга олинган. Ҳозирча улар қайси гуруҳга мансублиги маълум қилинмади.

21 апрель куни тонгида Шри-Ланкада кетма-кет 6та портлаш юз берди. Пойтахт Коломбо шаҳри марказидаги учта меҳмонхона, католик черковида ҳамда пойтахт яқинидаги Негомбо ва Баттикалоа шаҳридаги черковларда портлашлар содир этилган. Черковларда бу вақтда Пасха байрами муносабати билан ибодатлар давом этаётган эди.

Кўп ўтмай мамлакатда яна икки портлаш содир этилди. Полиция Коломбода худкуш ўзини портлатганини маълум қилди.

Охирги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 190 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 500 нафарга яқин киши жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада теракт ташкилотчилигида гумонланувчиларни қўлга олиш бошланди