13:50 / 22.04.2019
2 830

Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари сони 300 нафарга яқинлашди (видео)

Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари сони 300 нафарга яқинлашди (видео)
21 апрель куни Шри-Ланкада Пасха байрами вақтида черковларда ва меҳмонхоналарда содир этилган 8та портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 нафарга етди. The Hindustan Times нашри хабарига кўра, 500 нафарга яқин киши жароҳатланган ҳолда шифохоналарга ётқизилган.

News First нашри тарқатган хабарга кўра, айни вақтга келиб терактларга алоқадорлиги гумон қилинган 24 киши ҳибсга олинган. Қўлга олинганлар маҳаллий аҳоли вакиллари бўлиб, ҳозирда уларнинг «чет элдаги алоқалари» текширилмоқда.

Reuters агентлиги манбаси хабар беришича, портлашлар содир этилган вақтда мамлакат президенти Майтрипала Сирисена хорижда бўлган, у 22 апрель куни Миллий хавфсизлик хизматининг шошилинч йиғилишини чақирган. Унда мамлакат бош вазири Ранил Викрамасингҳ ҳам қатнашади.

Шри-Ланкадаги портлашлар Пасха байрами маросимида маҳаллий вақт билан соат 8:45да содир бўлган. Учта черков ва учта меҳмонхонага ҳужум қилинган. Еттинчи ва саккизинчи ҳужумлар бир неча соатдан сўнг, улардан бири якшанба куни одам гавжум бўладиган Коломбо шаҳарчасида жойлашган ҳайвонот боғи яқинида амалга оширилган.

Яна бир ҳужум, оролнинг энг йирик халқаро аэропорти Бандаранаике яқинида амалга оширилиши мумкин эди, аммо ҳарбийлар портловчи мосламани йўқ қилишга муваффақ бўлишган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, ҳужумларнинг деярли барчаси худкуш-террорчилар томонидан содир этилган. Полициячилар террорчиларни ташиш учун фойдаланилгани гумон қилинаётган бир юк машинасини ҳам тўхтатишган.

Ҳозирча бу терактлар учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари сони 300 нафарга яқинлашди (видео)