
Шри-Ланка оролининг Коломбо шаҳрида яна бир портлаш юз берди, деб хабар берди Kun.uz нашри.
Дастлабки маълумотларга кўра, минани зарарсизлантириш вақтида черков яқинида қолдирилган портловчи моддалар юкланган фургон портлаб кетган.
"Махсус кучлар сапёрлари бомбани зарарсизлантиришга уринганларида фургон портлаб ҳавога кўтарилди", - дея гувоҳнинг сўзларини келтиради Reuters. Хавфсизлик кучлари вакиллари бу хабарни изоҳлашмаган.
Аввалроқ Adaderana портали Коломбо полицияси Петта районидаги автобуслар тўхташ жойида портловчи қурилмаларга мўлжалланган 87та детонаторни топишганини хабар қилганди. Кеча эса ҳарбийлар мамлакатдаги Бандаранаике халқаро аэропорти яқинида бомбани зарарсизлантиришган.
Эслатиб ўтамиз, якшанба тонгида, бутун дунёдаги католиклар Пасха байрамини нишонлашаётган вақтда Шри-Ланкадаги меҳмонхоналар ва католик черковларида давомли портлашлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, терактлар қурбонлари сони 215 нафарга етган, яна 450 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.
Шу билан биргаликда, бу рақамлар якунийси эмас, юзлаб кишилар оғир аҳволда шифохоналарга ётқизилган ва қурбонлар сони вақт ўтиб ортиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар