
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев , "Нур Отан" партиясининг навбатдан ташқари съездида давлат раҳбари ваколатини топширишга уч йил илгари тайёрлана бошлаганини билдирди.
"Онгли қарор қабул қилганимни айтганимда, дарҳақиқат шундай эди. Бундай қарор бир кун ёки бир ой ичида қабул қилинмайди. Мен бу қарорга келишга бир неча йил тайёрландим. Очиқроқ айтадиган бўлсам, уч йилдан ортиқроқ", - деди Назарбоев.
У бу вақт давомида келажак ва ўтмиш ҳақида фикрлаганини қайд этди.
"Кадрларни кўрдим, елкадошларни тарбияладим ва уларнинг ҳар биридан умидим бор эди ва ниҳоят якуний хулосага келдим ва бу хулоса тўғри бўлиб чиқди. Келинглар, Тоқаевни президент этиб сайлаймиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз", - деди Қозоғистоннинг биринчи президенти. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.