09:30 / 01.05.2019
2 843

АҚШнинг ядро қуроли ҳажми ошкор қилинди

АҚШнинг ядро қуроли ҳажми ошкор қилинди
АҚШ тахминан 3,8 мингта ядровий каллакка эга, улардан 1750 таси баллистик ракеталар ва стратегик бомбардимончиларда ўрнатилган. 2050 та жанговар каллак зарурат ҳолатига захирада сақланади. Бу ҳақда The Bulletin of the Atomic Scientists нашрида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинган.

Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, 1,3 мингта каллак қитъалараро баллистик ракеталарда, 300 та авиабомба АҚШ ҳарбий базаларидан сратегик бомбардимончиларда етказиш учун мўлжалланган, яна 150 та авиабомба Европада сақланади.

Бундан ташқари, 2,4 мингтага яқин эскириб қолган каллак жанговар навбатчиликдан олинган ва 2030 йилгача утиллаштирилиши керак.
Шунингдек, 400 та каллак Minuteman III қитъалараро ва 890 таси Trident II D5 сув ости баллистик ракеталарида ўрнатилган.

Киртленддаги (Нью-Мексико штати) ер ости омборида энг кўп миқдорда жанговар каллак сақланади. У ерда 2475 та каллак бор. Шунингдек, Техасдаги Pantex заводида 1785 та каллак утиллаштирилишини кутмоқда. Вашингтон штатида 1620 та каллак бор бўлиб, бу ерда Тинч океани стратегик қурол мажмуаси ва Китсап ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.

Россия ва АҚШ томонидан 2010 йилда имзоланган стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ва чеклаш чоралари ҳақидаги келишувга кўра, томонлардан ҳар бири ядровий қуролини 7 йилдан кейин қитъаларо баллистик ракеталари, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончилардаги баллистик ракеталари 700 тадан, пуск қурилмаларидаги каллаклар 2350 тадан ошмайдиган қилиб қисқартириши лозим.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ядро қуролидан воз кечишга чақирган ва АҚШ, Россия ва Хитой шунга амал қилиши кераклигини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг ядро қуроли ҳажми ошкор қилинди