Тайванлик ютиб юборган қулоқчин унинг ошқозонида ишлашда давом этган

  • 06 май 2019, 07:48
  • 766
  • Дунё
  • Тайванлик ютиб юборган қулоқчин унинг ошқозонида ишлашда давом этган
    Тайванлик эркак ухлаб ётганида Apple AirPods симсиз қулоқчинларини ютиб юборган. Бироқ шунга қарамай қулоқчин унинг ошқозонида ишлашда давом этган.

    Мавжуд маълумотларга кўра, эркак қўшиқ тинглаб, ухлаб қолган. У уйғонганда битта қулоқчинининг йўқлигини аниқлаган. Шундан кейин у қулоқчинни қидириш функциясини ишга тушириб, товуш унинг ошқозонидан келаётганини аниқлаган.

    Эркак шифохонага мурожаат қилганда шифокорлар уни суратга тушириб, қулоқчини овқат ҳазм қилиш йўлида эканини аниқлашган. Кейинроқ қулоқчин эркакнинг организмидан табиий йўл билан чиқиб кетган.

    20 март куни Apple 2-авлоддаги AirPods қулоқчинларини тақдим этганди.

    Фикрлар

    » » Тайванлик ютиб юборган қулоқчин унинг ошқозонида ишлашда давом этган