
Фото: «Scmp.com»
Хитойнинг Ляонин провинциясидаги Фушун шаҳрида қурилиш крани оператори ёниб турган баланд бинодан чиқа олмаётган 14 кишини қутқарди. Бу ҳақда Хитой матбуотига таяниб "Дарё" хабар беради.
Ёнғин 19 ёшли Лан Цзюнцзе ишлаётган қурилиш майдони яқинидаги бинода содир бўлган. Биринчи қаватда жойлашган дўконда бошланган ёнғин тез орада юқори қаватларга ҳам ўтиб кетди. Йигит қурилиш кранини ёнаётган бино деразалари ёнига олиб бориб, одамларнинг ярим соат мобайнида бинодан чиқиб олишларига ёрдам бериб турди.
Унинг сўзларига кўра, портлашлар товушига қарамасдан, у ишини давом эттирган. «Мен бошқа муаммолар ҳақида ўйламасдан, одамларни тезроқ қутқаришга ҳаракат қилдим. Одамлардан мақтовларни эшитиб, уларнинг миннатдорчилигидан ўзим фахрланиб кетдим. Ўйлайманки, мен улар учун жуда яхши иш қилдим»,— дейди қурилиш муҳандиси.
[media=https://youtu.be/AncEuJAXGs4] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар