09:36 / 08.05.2019
2 825

Франциядаги мактабда синфлар сони қисқартирилишига қарши антиқа йўл тутилди

Франциядаги мактабда синфлар сони қисқартирилишига қарши антиқа йўл тутилди
Франция шарқидаги Кре-ан-Бельдон коммунасидаги бошланғич мактаблардан бирида синфлар қисқартирилишига қарши кураш доирасида 15 та қўзичоқ ўқувчилар сифатида мактабга қабул қилинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Синфларнинг қисқартирилиши зарурати ўқувчиларнинг сони камайиб кетгани билан тушунтирилган. Ота-оналар бунинг оқибатида синфларда ўқувчилар сонининг ошиши ва мос равишда, таълим сифатининг ёмонлашиши мумкинлигидан шикоят қилишган.

Шунда маҳаллий фермерлардан бири мактабга қўйлар подасини олиб келган ва подадан 15 та қўзичоқ мактаб ўқувчилари рўйхатига киритилган. Таъкидланишича, “янги ўқувчилар”нинг ҳар бирида туғилганлик ҳақида гувоҳнома бор. Ушбу акцияни мэр Жан-Луи Маре қўллаб-қувватлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциядаги мактабда синфлар сони қисқартирилишига қарши антиқа йўл тутилди