20:44 / 12.05.2019
3 455

Жеймс Кэмерон «Қасоскорлар»ни «Титаник»ни ортда қолдиргани билан табриклади

Жеймс Кэмерон «Қасоскорлар»ни «Титаник»ни ортда қолдиргани билан табриклади
Фото: «Киномания»
Marvel компаниясининг «Қасоскорлар. Интиҳо» фильми икки ҳафта давомида тўпланган маблағлар 2 миллиард доллардан ошди ва кассабоплиги бўйича «Титаник»ни ортда қолдириб, 2-ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

«Титаник» фильмининг режиссёри Жеймс Кэмерон «Қасоскорлар. Интиҳо» блокбастерининг молиявий муваффақиятига ҳавас қилди.
Шунинг учун у ўзининг Twitter саҳифасида чўкаётган «Титаник» ва «Қасоскорлар. Интиҳо» логотипи туширилган суратни жойлаган.

Суратнинг тагига эса «Кевин ва Marvel’даги барча инсонлар учун. Айсберг ҳақиқий «Титаник»ни чўктирган эди. Менинг «Титаник»имни эса «Қасоскорлар» чўктирди. Lightсторм Entertainment студияси сизларни бундай муваффақият билан табриклайди. Сизлар кино саноати нафақт гуллаб-яшнаётгани, балки аввалгидан ҳам ривожланиб кетганини кўрсатдингиз», — деб ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, Дунё бўйича намойиш этилган ушбу фильм 11 кун давомида 2,189 миллиард доллар тўплаб рекорд даража қайд этди.

Ҳозирда «Қасоскорлар. Интиҳо» фильми «Аватар» фильмидан сўнг иккинчи ўринда турибди. Таққослаш учун, Жеймс Кэмероннинг ушбу фильми 2,788 миллиард доллар тўплаганди.

«Қасоскорлар» фильмининг якуний қисми 25 апрель куни катта экранларда намойиш этилган. Дастлабки уч кундаёқ кассага миллиард доллар йиғилган бўлиб, тарихда кассабоплиги жиҳатидан энг муваффақиятли фильмлар қаторидан ўрин олди.

Фильм режиссёрлари Энтони ва Жо Руссо. Улар Marvel’даги аввалги учта супер қаҳрамон фильмлари устида ҳам ишлаган. Фильмда кичик Роберт Дауни, Крис Эванс, Жереми Реннер, Бри Ларсон ва бошқалар суратга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жеймс Кэмерон «Қасоскорлар»ни «Титаник»ни ортда қолдиргани билан табриклади