
Бугун, 14 май куни Исроилнинг Тел- Авив шаҳрида илк бора “Eurovision-2019”мусиқий танловининг очилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри.
Мазкур тадбирни йўққа чиқариш тўғрисидаги таҳдидлар туфайли бугун сўнгги бора хавфсизлик чоралари қайта текширилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари барча ҳудудларда юқори даражадаги қўриқлаш босқичига киришган. Электр ёрдамида ишлайдиган барча буюмлардан фойдаланиш тақиқланган.Электр велосипедда сайр қилиш ҳам шулар жумласидандир.
15 майда Фаластин халқи Накба фалокати кунини нишонлайди. Исроил ҳукумати эса айнан шу куни бирор ҳужум содир этилишидан хавотирда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар