23:25 / 22.05.2019
3 523

Хитойда 6 ёшли бола 23-қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди

Хитойда 6 ёшли бола 23-қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди
Фото: Daily Mail
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўт ўчирувчилар 23-қаватдан ҳаво шахтасига тушиб кетган болани қутқарди. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

Воқеа 20 май куни содир бўлган. 6 ёшли болакай қўшнисининг уйида ўйнаётган эди. Уйда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди, шунинг учун қурувчилар иккита балкон ўртасидаги бетон плитани ёғоч тахтага алмаштирган. Бола уни босган ва ҳаво шахтасига қулаб кетган.

Болакай кондиционерни устига тушгани учун зарбани кучи камроқ бўлган. У тирик қолган. Ханчжоу ўт ўчирувчиларига воқеа зудлик билан хабар қилинган ва улар воқеа жойига етиб келган. Қутқарувчилар болага альпинистларнинг махсус кийимини кийдирган, уни овутган ва юқорига чиқишига ёрдам берган. Шахтадан чиқиб кетиш операцияси 6 дақиқа давом этган. Сўнг бола касалхонага олиб кетилган.

Унинг елкаси ва қўли енгил жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 6 ёшли бола 23-қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди