date

Францияда битта товада бир суткада 2217 дона қуймоқ тайёрланди

Францияда битта товада бир суткада 2217 дона қуймоқ тайёрланди
Франциянинг Майен департаментидаги меҳмонхона ходимлари 24 соат ичида 2 мингтадан ортиқ қуймоқ тайёрлаб рекорд ўрнатишди, деб хабар берди France Bleu радиостанциясига таяниб Kun.uz нашри.

Франциянинг Лаваль шаҳридаги Ibis Le relais d'Armor меҳмонхонасининг 20 нафар ходими Leclerc Pegase савдо марказида 24 соат давомида қуймоқ тайёрлашди. Улар қуймоқларни битта товада тайёрлаган.

"Жаҳон рекорди ўрнатилди: жами 2217 дона қуймоқ тайёрланиб сотилди. Тушган пул бемор болаларнинг орзуларини рўёбга чиқарадиган Arc en Ciel ассоциацияси ҳисобига ўтказилади", - дейилади радиостанция хабарида.

Ҳар бир қуймоқ 50 центдан сотилганлиги айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Францияда битта товада бир суткада 2217 дона қуймоқ тайёрланди