
Фото: «Zakon.kz»
Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида катталиги ёнғоқдек келадиган дўл ёғди, деб хабар берди «Nur.kz» нашри.
Ушбу содир бўлган кучли дўл оқибатида яйловларда ўтлаб юрган бир қанча чорва моллари нобуд бўлган.
Хабарда айтилишича мазкур ҳодиса 24 май куни Уштаган қишлоғида юз берган. Маҳаллий аҳоли вакилларининг билдиришича, бир неча дақиқа ичида ер худди қор ёққани каби оппоқ дўл қатлами билан қопланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар