07:05 / 04.06.2019
2 577

Шри-Ланкада мусулмон вазирлар истеъфога чиқишди

Шри-Ланкада мусулмон вазирлар истеъфога чиқишди
Шри-Ланка ҳукумати таркибидаги мусулмон вазирлар мамлакатда апрель охирида христиан черковларига қарши амалга оширилган терактлардан кейин мусулмонларга нисбатан бошланган ҳужумларнинг тўхтамаётгани ортида истеъфога чиқишга ариза беришди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 9 амалдор, жумладан бир неча вазир ва 2 нафар вилоят губернатори ўз лавозимларидан кетган.

Аввалроқ Шри-Ланка Мусулмон конгресси раҳбари Рауф Ҳаким твиттердаги саҳифасида “ислом динига эътиқод қилувчи вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, давлат вазирлари ўз лавозимларидан кетишларини” маълум қилган.

Ҳақим ҳукуматга “мусулмонларни таҳдидлар, ҳужумлар ва жиноятлардан ҳимоялаш ҳамда тартибни тиклаш ва таъминлаш бўйича қатъий чоралар қабул қилиш” талаби билан мурожаат қилган.

21 апрелда Шри-Ланканинг турли қисмларида саккизта портлаш юз берганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, портлашлар натижасида 260 киши ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада мусулмон вазирлар истеъфога чиқишди