АҚШ президенти Дональд Трамп ташқи кўринишига бироз ўзгартириш киритиб, омма олдида янги соч турмаги билан пайдо бўлди. Энди АҚШ етакчиси сочини орқага тараб олмоқда.
Трамп шундай кўринишда синагогадаги отишма қурбонлари хотирасига ўтказилган тадбирга келган.
Америкаликларни президентларининг янги соч турмаги ҳайратлантирган, бундан твиттердаги кўплаб изоҳлар дарак бермоқда.
Аксарият одамларнинг Трампнинг янгича соч турмагидан кўнгли тўлмаган ва улар бу ҳақда ижтимоий тармоқда ўз фикрларини билдиришган. “Илтимос, аввалги соч турмагингизни қайтаринг. Янги турмак сизга хос эмас. Қиролича Елизавета ёки яна бирор бир бошқа одам учун қиёфангизни ўзгартириш керак эмас”, деб изоҳ берган фойдаланувчилардан бири.
Бошқалар эса аксинча президентни қўллаб-қувватлашган. “Янги соч турмагингиз ажойиб. Шундай юраверинг. У замонавийроқ ва нафисроқ кўринади. Аввалги соч турмагингиз бошқа долзарб эмас. Энди сизда ўзига тортувчи жиҳат бор ва сиз ҳаётдан завқни намойиш қилмоқдасиз. Браво”, деб Трампнинг янги қиёфасини маъқуллаган бошқа бир фойдаланувчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди