15:13 / 05.06.2019
3 393

Forbes дунёнинг энг бой хонандасини маълум қилди

Forbes дунёнинг энг бой хонандасини маълум қилди
Фото: Nyppagesix
Forbes америкалик қўшиқчи Рианнани мусиқа оламидаги энг бой аёл деб топди. «Газета.ru»нинг ёзишича, унинг бойлиги 600 миллон доллар деб баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, хонанда Мадонна, Селин Дион ва Бейонсе каби қўшиқчиларни ҳам ортда қолдирган.

Аниқлик киритилишича, қўшиқчи бойлигининг асосий қисмини LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton халқаро компаниялар гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш орқали топган. Бундан ташқари, Рианна Fenty Beauty номли косметика брендига эга.

Қолаверса, унинг бойлиги Savage X Fent ич кийимлар бренди ҳисобига ҳамда концерт дастурлари ва мусиқий альбом чиқариш ҳисобига ўсган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes дунёнинг энг бой хонандасини маълум қилди