23:05 / 09.06.2019
3 348

Молдова парламенти мамлакатни «босиб олинган давлат» деб эълон қилди

Молдова парламенти мамлакатни «босиб олинган давлат» деб эълон қилди
Фото: «Лига Новости»
Молдова парламентидаги кўпчилик «Босиб олинган давлат тўғрисида»ги декларацияни қабул қилиш учун овоз берди. «Лига Новости»нинг ёзишича, бу қарорни 61 нафар депутат қўллаб-қувватлаган.

Декларацияда аралаш сайлов тизимини бекор қилиш ва Конституциявий судга ишончсизлик вотуми билдириш айтилган. Унда, шунингдек, Ахборот ва хавфсизлик хизмати раҳбари ва Коррупцияга қарши кураш миллий марказ раҳбарини истеъфога чиқариш ҳам талаб қилинган.

ACUM сайлов блоки вакили Андрей Нестасе Молдова Конституциявий суди қонунга зид қарорлар қабул қилаётгани юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат этишни ҳам таклиф қилган.

Парламентнинг бошқа қарори билан Ҳаракат ва бирдамлик (PAS) партияси раҳбари Майя Санду бош вазир этиб сайланган. Депутатлар, шунингдек, ҳукуматнинг бошқа аъзоларини ҳам тайинлаган.

Нестасе бош вазир ўринбосари ва ички ишлар вазири бўлган. Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири этиб Ник Попеску сайланган. Шундан сўнг Нестасе Молдова Демократик партияси раҳбари, олигарх Владимир Плахотнюкни ҳокимиятни тинч топширишга чақирган.

Плахотнюкнинг ўзи эса ACUM ва Социалистлар партияси Молдовани «чуқур сиёсий инқироз»га дучор қилаётгани ва бунда президент Додон ҳам иштирок этаётганини таъкидлаган. «Фикримча, биз, Молдова фуқароларида энди қонуний президентнинг ўзи йўқ», — деб айтган Плахотнюк.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдова парламенти мамлакатни «босиб олинган давлат» деб эълон қилди