21:15 / 11.06.2019
3 174

ИИВ раҳбари Путиндан полициянинг икки генералини ишдан бўшатишни сўрамоқчи

ИИВ раҳбари Путиндан полициянинг икки генералини ишдан бўшатишни сўрамоқчи
«Медуза» журналисти Иван Голунов иши билан шуғулланган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хизмат вазифасидан четлаштирилди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ИИВ ички хавфсизлик бўлинмаси ўтказган тергов натижалари уни қўлга олган полиция ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш учун Россия тергов қўмитасига юборилган. Текширув якунлангунига қадар полиция ходимлари хизмат вазифасидан четлаштирилган.

Россия ички ишлар вазири Голунов иши сабабли Путиндан полициянинг икки генералини ишдан бўшатишни сўрамоқчи.

«Россия президентидан ИИВнинг Москва бўйича гиёҳванд моддалар айланмаси бўйича бошқарма бошлиғи полиция генерал-майори Юрий Девяткин ва Москва ғарбий административ округи ИИБ бошлиғи полиция генерал-майори Андрей Пучковни лавозимидан озод қилишни сўрашга қарор қилдим», - деди Колокольцев.

Аввалроқ Владимир Колокольцев Иван Голунов жавобгарликдан озод қилинишини маълум қилганди.
Колокольцевнинг сўзларига кўра, журналистнинг айбдорлиги исботланмаган ва унга қарши жиноий иш ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, «Медуза»нинг махсус мухбири, ўзининг ўткир журналистик текширувлари билан танилган журналист Иван Голунов 6 июнь куни Москвада қўлга олинган, у катта миқдордаги наркотик моддалар сақлашда айбланганди. Шундан кейин Москвада ва Россиянинг бошқа шаҳарларида, шунингдек хорижда ҳам «Медуза» журналистини озод этишни талаб қилган ҳолда оммавий акциялар ўтказила бошланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ИИВ раҳбари Путиндан полициянинг икки генералини ишдан бўшатишни сўрамоқчи