Тувалик эркак ўзига ҳамла қилган айиқнинг тилини узиб олди

  • 12 июнь 2019, 00:00
  • 1 363
  • Дунё
  • Тувалик эркак ўзига ҳамла қилган айиқнинг тилини узиб олди
    Фото: ФКонтакте
    Тувалик эркак ўзига ҳужум қилган айиқнинг тилини тишлаб олиб, ўз ҳаётини сақлаб қолди. «Вести.ru»нинг ёзишича, 26 ёшли Николай Игрит ҳозир касалхонада, даволаниш тугаганидан сўнг жарима тўлаши лозим.

    Маълум бўлишича, воқеа 1 июнь куни Туванинг ов қилиши тақиқланган Пий-Хем ҳудудида содир бўлган — уч оғайни Сибир буғуси шохини йиғишга борган.

    «Айиқни кўрганимда аввалига қўрққанимдан қотиб қолдим. Менда қурол ҳам, пичоқ ҳам йўқ эди. Менга ташланмайди деб ўйлаб, бақиришни бошладим, аммо айиқ менга отилиб кела бошлади. Бошига мушт туширишга улгурдим, лекин айиқ менга ташланиб, ерга йиқитди», — деб бўлиб ўтган воқеаларни эслайди касалхонада ётган Николай.

    Бир пайт йигит эпчиллик қилиб айиқнинг тилини ушлаб олган. Айиқ оғриқдан ортга тисарилган, йигит эса тишлаб олган. Оқибатда айиқ тилсиз қолган, Николай эса ўз ҳаётини сақлаб қолган.

    Оғайнилари уни эртаси куни касалхонага олиб келган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, улар полицияга бўлиб ўтган воқеа юзасидан тушунтириш беришга мажбур бўлган.

    Суҳбатдан сўнг ўрмонда берухсат ўчоқ ёқишгани учун уларга нисбатан маъмурий иш очилган.

    Фикрлар

    » » Тувалик эркак ўзига ҳамла қилган айиқнинг тилини узиб олди