08:50 / 13.06.2019
3 805

Ўзбекистонликларнинг Россияда иш топиши осонлашади

Ўзбекистонликларнинг Россияда иш топиши осонлашади
Фото: Sputnik
Ўзбекистондаги хусусий бандлик агентликлари Россиянинг бўш иш ўринлари базасига уланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда Sputnik хабар бермоқда.

Ўзбекистон рекрутинг агентликларини Россия иш излаш тизимига жалб қилиш масаласи Красноярскда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия давлатларининг навбатдаги ҳукуматлараро комиссиясининг меҳнат миграциясини ривожлантиришга бағишланган йиғилишида муҳокама қилинди.

«Ўзбекистондаги ҳар бир хусусий агентликни Роструднинг касбий алоқалар бўлмиш SkillsNet.ru ижтимоий мессенжерига улаш бўйича қарор қабул қилинди», — деб айтган Бандлик вазирлиги ходими.

У шунингдек, Ўзбекистондаги хусусий агентликлар «Работа в России» порталида ўз шахсий кабинетларини очишлари мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Маълум бўлишича, яқин икки йил ичида Ўзбекистон ва Россиядаги иш излаш тизимлари интеграллашуви устида иш олиб борилади. Ушбу секторда шаффофликни таъминлаш, икки давлат мутасадди идораларининг янада самарали ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликларнинг Россияда иш топиши осонлашади