Россия президенти Владимир Путин Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити расман бошланиши олдидан 15 июнда 66 ёшни қаршилаган Хитой раиси Си Цзиньпинни туғилган куни билан табриклаб, унга ҳамкасби ёқтириб қолган, Россияда ишлаб чиқарилган музқаймоқ совға қилди.
Таъкидланишича, Путин Хитой раисини таваллуд айёми билан табриклагани унинг Душанбедаги қароргоҳига кириб ўтган.
Путин матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия президенти Си Цзиньпиннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолаб, Хитой раисининг Россияга яқинда амалга оширган ташрифи муваффақиятли ўтганини таъкидлаб ўтган.
Си Цзиньпин ўз навбатида Путинга миннатдорлик билдирган ва унинг Хитойда жуда машҳурлигини таъкидлаб ўтган.
Маълум қилинишича, бир неча йил аввал Шарқий иқтисодий саммитда хитойлик тадбиркорлар Путинга Россия музқаймоғи Хитойда машҳурлигини айтишган. Шундан кейин Путин Хитойга навбатдаги ташрифи вақтида Си Цзиньпинга ушбу ширинликдан олиб борган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди