18:08 / 16.06.2019
3 744

Бразилиялик эр-хотин 20 йил давомида ўрмон бунёд этди (фото)

Бразилиялик эр-хотин 20 йил давомида ўрмон бунёд этди (фото)
1994 йилда бразилиялик фотожурналист Себастьян Сальгадо Руандадаги қатлиом даҳшатлари суратга олиб, уйига қайтди. У Бразилиядаги ўзи туғилган Минас-Жерайс ҳудудидаги чексиз ўрмонларда хотиржамликда яшаб ўзига келмоқчи бўлди.

Аммо у бу ерда кўрганидан даҳшатга тушди: бир неча йил ичида ям-яшил ва жониворларга бой бўлган ўрмон қуриган дарёлар қолган ташландиқ ерга айланган, бу ердаги ёввойи табиатдан асар ҳам қолмаганди.

Бир пайтлар ўрмон бўлган ернинг атиги 0,5 % ҳудудидагина дарахтлар қолганди.

Фото: Instituto Terra
Шунда унинг турмуш ўртоғи Лелия бир таклиф билан чиқди. У ўрмонни аввалги ҳолига қайтариш учун ҳаракат қилишлари кераклигини айтди. Себастьян уни қўллаб-қувватлади ва оила илгариги ўрмон ҳудудига дарахт экиб чиқишга қарор қилди.

Сальгадолар дастлабки уруғларни 1998 йилда кэишди, аммо бундай улкан ҳажмдаги иш учун икки киши камлик қиларди. Майдони 1 754 акр бўлган ўрмонни тиклаш учун улар 24 кишини ёллашди.

Фото: Instituto Terra

Фото: © sandrateodoro9 / instagram / © mariiariscado / instagram
Шу билан бирга Себастьян бу лойиҳани молиялаштирадиган ва қўллаб-қувватлайдиган ҳамкорларни ҳам излади. Ўз миссиясига бошқаларнинг эътиборини тортиш учун оила Instituto Terra экологик ташкилотини тузди.

Фото: Instituto Terra
1998 йилдан буён улар 293 турдаги 4 млн тупдан ортиқ дарахт ўтқазишди ва 1 502 акр тропик ўрмон тикланди. Ташландиқ ерга айланиб қолган ҳудуд илгариги ҳолига қайтди.

Ўрмон туфайли бутун экотизим қайта тикланди. Бу ерга жониворлар қайтди. Тропик микроиқлим тикланганлиги боис бу ерда ёғинлар миқдори кўпайди ва қуриган ирмоқлар ҳам тўлиб оқа бошлади.

Фото: Sebastião Salgado / facebook

Фото: © jaque_borchat / instagram / © wandersoncosta_22 / instagram

Фото: © jaque_borchat / instagram / © wandersoncosta_22 / instagram

Фото: Instituto Terra

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиялик эр-хотин 20 йил давомида ўрмон бунёд этди (фото)