Ташқи дунёдан узилган қабила вакиллари кутилмаганда одамлар олдига чиқди

1 дақиқа ўқиш4
Ташқи дунёдан узилган қабила вакиллари кутилмаганда одамлар олдига чиқди

Бразилиянинг Амазонка ўрмонларида ташқи дунёдан узоқда, яккаланган ҳолда ҳаёт кечирувчи ава халқининг қарийб 20 нафар вакили кутилмаганда маҳаллий аҳоли олдига чиқди. Улар Бразилия шимоли-шарқидаги Мараньян штатида жойлашган Арарибоя қўриқхонаси ҳудудидаги қишлоққа келиб, аҳолидан озиқ-овқат сўраган. Шундан кейин эса яна ўрмон ичкарисига қайтиб кетган. Бу ҳақда Survival International инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти хабар берди.

Ава халқи Амазонка ўрмонларида анъанавий ҳаёт тарзини сақлаб келаётган, асосан овчилик ва теримчилик орқали кун кечирадиган сўнгги кўчманчи халқлардан бири ҳисобланади. Улар ташқи дунё билан алоқадан қочиб, табиий муҳитда мустақил ҳаёт кечиришни афзал кўради.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, қабила вакилларининг бу сафар қишлоқ аҳолиси олдига чиқишига озиқ-овқат танқислиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Глобал иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг ноқонуний кесилиши ва овчилик улар яшайдиган ҳудудларга жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада қабила аъзолари ўзларининг анъанавий озиқ-овқат манбаларидан маҳрум бўлиб бормоқда.

Маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувни фото ва видеога муҳрлаган. Уларнинг айтишича, ўрмондан чиққан эркаклар, аёллар ва болалар анча ҳолдан тойган ҳамда озғин кўринган. Бу эса қабила дуч келаётган озиқ-овқат муаммоси билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, бугунги кунда дунё бўйлаб замонавий цивилизациядан узоқда яшайдиган ва ташқи дунё билан алоқа ўрнатишдан қочадиган 196 га яқин қабила ва гуруҳ мавжудлиги маълум. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи Жанубий Американинг Амазонка тропик ўрмонларида истиқомат қилади.

Мутахассислар бундай халқларнинг анъанавий ҳаёт тарзини сақлаб қолиш учун улар яшайдиган ҳудудларни ҳимоя қилиш, ноқонуний ўрмон кесилиши ва овчиликка қарши курашиш муҳимлигини таъкидлаб келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?